Ноа Ланг яқин ҳафталарда «Наполи»ни тарк этиши мумкин. Италия клуби 27 ёшли вингер билан хайрлашишга тайёр ва уни бошқа жамоаларга фаол тарзда таклиф қилмоқда, деб хабар беради vi.nl портали.
Бир йил олдин «Наполи» Нидерландия терма жамоаси футболчисини ПСВдан тахминан 28 миллион еврога сотиб олган эди. Бироқ Лангга неаполитанликлар таркибида мустаҳкам ўрнашиб олиш насиб этмади. Антонио Конте қўл остида у ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмади ва «Галатасарай»га ижарага берилди.
«Наполи» футболчини маълум шартлар бажарилганда мажбурий сотиб олиш банди киритилиши эвазига ижарага беришга тайёр. Шунингдек, ўйинчини тахминан 25 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш мумкинлиги таъкидланмоқда.













