Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Мирко Еличич: «Бугун ҳар икки жамоа уч очко учун ўйнади»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» бош мураббийи Мирко Еличич «Бухоро»га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида рақибни табриклаб, ўз жамоаси ўйини ва қизил карточка ҳақида фикр билдирди.

«Аввало, "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа турнир жадвалида учинчи ўринда бораётгани бежиз эмас. Уларга қарши ўйнаш осон бўлмади. Шу билан бирга, футболчиларимга ҳам раҳмат айтаман. Бугун ҳар икки жамоа уч очко учун майдонга тушди. Жамоамнинг курашувчанлигидан мамнунман», — деди Еличич.

Мураббий учрашувда кўрсатилган қизил карточкага ҳам муносабат билдирди.

«Ҳозир кичик хатолар ҳам кечирилмаяпти. Вазиятни олдиндан ҳис қилиш керак эди. Бу эпизод, эҳтимол, қизил карточкага тортар. Лекин ўйиннинг бир қисми сифатида ҳар бир вазиятни ҳис қилиб туриш лозим. Бугун ҳар икки жамоада ҳам эътибор кўпроқ ҳакамларга қаратилди. Бироқ бу ҳеч кимга ёрдам бермайди», — деди «Локомотив» устози.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 23:11, 01.08.2026.
Ўқилди: 1052 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик