Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 0-1 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Камолиддин Тожиев: «Ўйин қийин бўлишини билардик»

Баҳо:
+1 | -

«Андижон» ҳамда «Пахтакор» (0:0) баҳсидан сўнг «Пахтакор» устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

— Ўйин қийин бўлишини билардик. Йигитларга тушунтиргандик. Футболчилар ўз савиясида ўйин кўрсатишди. Бутун баҳс давомида яхши ўйин намойиш этдик. Гол урдик, ҳисобланмади. Ғалаба қозонишимизга йўл қўйишмади. «Андижон» жамоаси эмас, бундай ўйнаш қийин.

— «Андижон» жамоаси эмас, деб айтдингиз. Буни тўлиқроқ изоҳлаб бера оласизми?

— Ўзлари билишади, кўрганлар ҳам билишади. «Андижон» яхши жамоа. Лекин бугун биз очко йўқотдик. Биз учун ҳар бир очко жуда муҳим.

— Матбуот анжуманларида доим ўйинчилар ҳақида тўлиқ маълумот бериб келгансиз. Рустам Турдимуродовнинг «Андижон»га ўтиши қанчалик ҳақиқат?

— Билмайман, бу ҳақда эшитмаганман. Бу гап қаердан чиқди, билмайман!

— Қайдномадан ўрин олмаган Ҳожимат Эркинов ва Ҳожиакбар Алижоновда жароҳат бор эдими?

— Ҳожимат шу ерда эди, тиклана олмади. Кичик жароҳати бор. Алижоновда ҳам бироз жароҳат бор.

— Қизил карточка кўрсатилган вазиятга изоҳ бера оласизми?

— Кўриб чиқишимиз керак. Кўрмасдан туриб гапира олмаймиз. Кўрганимиздан кейин айтиш мумкин.

— «Пахтакор» чемпионлик учун курашяпти. Бугунги дуранг жамоангизнинг чемпионлик йўлидаги имкониятларига қанчалик таъсир қилади?

— Ҳали чемпионатнинг ярми олдинда. Олдинда иккинчи давра турибди, кўп ўйинлар бор. Ҳозир ҳамма очко йўқотяпти. Барча жамоалар кучли, енгил бўлмайди. Барибир биз охиригача курашамиз. Олдимизда мақсадимиз бор. Фақат кейинги ўйинларни ютишга ҳаракат қиламиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 05:20, 02.08.2026.
Ўқилди: 779 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик