МЛСнинг 2026 йилги мавсуми доирасида «Интер Майами» ўз майдонида «Коламбус Крю»ни қабул қилди. «Ну Стэдиум»да бўлиб ўтган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Луис Суарес Янник Брайтнинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. Бироқ биринчи бўлимда меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. «Интер Майами»нинг янги футболчиси Каземиро ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Бу унинг янги жамоа сафидаги илк учрашуви эди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Ноа Аллен Суареснинг ассистидан сўнг мезбонларни яна олдинга олиб чиқди.
84-дақиқада эса «Коламбус Крю»нинг янги аъзоси, собиқ «Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Брайс Мендес ҳисобни яна тенглаштирди.
Шунингдек, Аргентина терма жамоаси футболчилари Родриго Де Пауль ва Лионель Месси жаҳон чемпионатидан кейинги режалаштирилган таътил сабаб ўтказиб юборган бир неча учрашувдан сўнг илк бор майдонга қайтишди. Улар бу сафар гол ёки ассист қайд эта олишмади.
Де Пауль учрашувни тўлиқ ўтказган бўлса, Месси 53-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Бу натижадан кейин «Интер Майами»нинг МЛСдаги олти ўйинлик ғалабали серияси ўз ниҳоясига етди. Жамоа 18 та ўйиндан сўнг 38 очко билан Шарқий конференцияда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Коламбус Крю» эса 18 очко билан 11-поғонадан жой олган.
МЛС. 2 август
«Интер Майами» — «Коламбус Крю» — 2:2
Голлар:
-
1:0 — Луис Суарес, 16
-
1:1 — Каземиро (автогол), 34
-
2:1 — Ноа Аллен, 45+5
-
2:2 — Брайс Мендес, 84













