«Челси» ҳужумчи Жоао Педрони яхшиланган шартлар асосидаги янги шартнома билан мукофотлайди.
Инсайдер Николо Скиранинг эксклюзив ҳисоботида маълум қилинишича, томонлар келишув тафсилотларини аллақачон келишиб олишган. Бразилиялик футболчининг янги битими амалдагиси каби 2033 йилгача мўлжалланган бўлади, аммо унда шартномани автоматик равишда яна бир йилга узайтириш опцияси ва маошининг салмоқли даражада оширилиши кўзда тутилган.
Жоао Педрога «Барселона», «ПСЖ» ва «Арсенал» клублари қизиқиш билдирган эди, бироқ «Челси» форвардни сотишдан кескин бош тортди. Ўтган мавсумда 24 ёшли футболчи Лондон жамоаси таркибида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.













