Лондоннинг «Арсенал» клуби устози Микель Артета «Жирона»га қарши ўртоқлик учрашувидаги (4:1) жамоа ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Канонирлар» Кай Хаверц, Христос Цолис, Макс Доуман ва Габриэль Жезуснинг голлари эвазига зафар қучишди.
«Мен жуда мамнунман. Синаб кўрмоқчи бўлган кўплаб ғояларимиз ажойиб тарзда амалга ошди. Албатта, жамоа оптимал формага кириши учун ҳали жуда кўп ишлашимиз керак, аммо фикримча, биз тўғри йўналишда ҳаракатланмоқдамиз», — деди Артета «Арсенал» расмий сайтига.
5 август куни Англия чемпионлари навбатдаги мавсумолди учрашувини ўтказишади — рақиб «Бетис» бўлади.













