Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 0-1 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Влахович Туркиядан тушган миллионларни рад этди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус»ни эркин агент мақомида тарк этган ҳужумчи Душан Влахович «Барселона»га ўтиш истаги сабаб «Бешиктош» таклифини рад этди. Sport.es нашри хабарига кўра, Истанбул клуби форвардга йилига 8 миллион евро маош ва 5 миллион евро миқдорида шартнома бонуси кўзда тутилган икки йиллик битим таклиф қилишга тайёр эди.

Манба берадиган маълумотларга кўра, Влаховичнинг вакиллари трансфер ойнаси бошида унинг хизматларини «Барселона»га таклиф қилишган, бироқ унинг молиявий талаблари клуб томонидан жуда юқори деб баҳоланган эди. Вақт ўтиши билан Душан «Барселона» учун ўз талабларини пасайтириб, клубнинг молиявий имкониятларига мос келадиган маошга рози бўлди, аммо энди у кутишга мажбур.

Ҳозирги вақтда унинг исми клуб томонидан кузатилаётган номзодлар рўйхатида бор, аммо ҳеч қандай келишувга эришилмаган ва Каталония клуби яқин орада аниқ қадам ташлаши амримаҳол. Клуб раҳбарияти унинг юқори савияли ҳужумчи эканини тан олса-да, футболчининг сўнгги пайтлардаги соғлиғидаги муаммолари ва ўйин услуби бир қатор хавотирларни келтириб чиқармоқда.

Киритилди: 16:39, 02.08.2026.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик