УЕФА президенти Александер Чеферин ташкилотга аъзо бўлган ва Жанни Инфантинонинг ФИФА раҳбарлигига қайта сайланишини ёзма равишда қўллаб-қувватлаган барча мамлакатлардан ушбу ҳужжатларни қайтариб олишни сўраш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.
Манба берадиган маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда УЕФАга аъзо 55 та мамлакатдан 40 таси тегишли хатларни юбориб бўлган. КОНКАКАФ ва Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аъзолари ҳам Инфантинони қўллаб-қувватлашни тўхтатишга тайёр.
ФИФАнинг бир қанча юқори лавозимли раҳбарлари, жумладан, бош котиб Маттиас Графстрём ҳам Инфантинонинг истеъфосини талаб қилмоқда. Улар акс ҳолда унга нисбатан ишончсизлик вотуми билдирилишини тушуниб туришибди.
Англия футбол ассоциациясининг исмини ошкор этмаган айрим юқори мартабали мулозимлари 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан ФИФА раҳбарига берилган расмий қўллаб-қувватлашни қайтариб олиш ёки олмаслик масаласини аллақачон муҳокама қилишганини маълум қилишди.
ФИФА президенти сайлови 2027 йилнинг 17 мартига режалаштирилган.













