Ҳужумчи Эндрик енг шимариб, жиддий ишга киришди. Marca нашрининг хабар беришича, ёш бразилиялик футболчи бош мураббий Жозе Моуриньога ўзининг шунчаки «тўққизлик» позициясидаги учинчи танлов эмас, балки жамоа учун муҳим ўйинчи бўла олишини исботлашга қатъий аҳд қилган.
Кеча «Реал» «Фиорентина»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди — баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Эндрик учрашувдаги голлардан бирига муаллифлик қилди.
20 ёшли Эндрик ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Лион»да ўтказган эди. Энди эса бразилиялик форвард «Реал»да ўз ўрнини мустаҳкам эгаллашга аҳд қилган.
Нуфузли Transfermarkt портали Эндрикнинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













