Кириш Регистрация

«Наполи» Линдстрёмни «Шальке»га ижарага беради

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, «Наполи» вингери Йеспер Линдстрём ижара ҳуқуқи асосида «Шальке»га ўтмоқда.

Томонлар битимни келишиб олишди, бугун 26 ёшли даниялик футболчи тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Келишув 5 млн евро эвазига футболчини сотиб олиш ҳуқуқини ўз ичига олган ижарани назарда тутади. Мабодо «Шальке» Бундеслигада ўз ўрнини сақлаб қолса, шунингдек, Йеспер ўтказган ўйинлар сонига қараб «Наполи» бонуслар олади.

Ўтган мавсумда Линдстрём «Вольфсбург»да ижарада ўйнаган эди. У Бундеслиганинг 13 та ўйинида самарали ҳаракатлари (гол ёки узатма) билан ажралиб тура олмади.

Киритилди: 20:07, 02.08.2026.
Ўқилди: 1081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик