Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Буффон Италия терма жамоаси бош мураббийлигига энг яхши мутахассисни айтди

Баҳо:
+ | -

«Парма», «Ювентус» ва Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуиджи Буффон Антонио Конте миллий жамоа бош мураббийлиги учун энг яхши вариант эканини айтди.

«Асосий мақсад — тўрт йилдан кейинги жаҳон чемпионатига йўл олиш. Шундан келиб чиқиб, мен Контени танлаган бўлардим. Лекин қарор қабул қилишда жасорат кўрсатиш ва уларни ҳаммага, жумладан ОАВга етказа билиш керак. Мен жуда тез-тез ҳеч бир асосли сабабларсиз: «У тўғри келадиган одам», деган гапларни эшитаман. Албатта, лекин бу яхшилаб ўйлаб қилинган эмас, инстинктив қарорлардир. Биринчи ўринда лойиҳа (лойиҳанинг аниқ режаси), иккинчи ўринда эса идеал номзод туриши керак», — дейди Буффон.

28 июль куни Италия футбол федерацияси матбуот хизмати Роберто Манчинининг Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланганини эълон қилган эди.

Манчини аввал ҳам 2018 йилдан 2023 йилгача Италия терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида италияликлар Европа чемпиони ва Миллатлар лигасининг икки карра бронза медали соҳиби бўлишган. Аввалроқ Италия терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимига Андреа Пирло ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

Киритилди: 20:09, 02.08.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик