«Бавария» ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер Мюнхен жамоаси янги мавсумда янада кучайиш ниятида эканини маълум қилди. Яқинда клуб билан шартномасини 2029 йилнинг ёзигача узайтирган австриялик футболчи жамоа аллақачон янги мақсадларга эътибор қаратганини таъкидлади.
«Биз ҳаммамиз биргаликда янада сифатлироқ футбол кўрсата оламиз. Янги мавсумни айнан шундай кайфият билан бошламоқчимиз. Ўтган мавсум яхши ўтди, аммо биз бундан ҳам кўпроғига қодирмиз ва бунга эришмоқчимиз», — дея Лаймернинг сўзларидан иқтибос келтиради Бундеслига расмий сайти.
«Бу ерда ҳар куни клубнинг ҳар бир трофейни ютишни исташини ҳис қиласиз. Айнан шу нарса «Бавария»ни ўзгача қилади. Биз яна барча совринлар учун курашмоқчимиз», — деди футболчи.
Ўтган мавсумда мюнхенликлар ички аренада «олтин дубль»ни расмийлаштиришди, аммо Чемпионлар лигаси ярим финалида турнирнинг бўлажак ғолиби — Франциянинг «ПСЖ» клубига имкониятни бой бериб, финал остонасида тўхташган эди.
«Бавария»нинг янги мавсумдаги илк расмий ўйини 22 август куни Германия Суперкубоги доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши кечади.













