Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Ливерпуль» ва «Барселона» нишонидаги футболчи «Халл Сити»га ўтади

Баҳо:
+ | -

The Athletic нашрининг хабар беришича, «Ливерпуль» MLS мавсуми давомида юқори баҳоланган ҳимоячи Лукас Херрингтонни синчковлик билан кузатиб борган, аммо якунда «Халл Сити» унинг трансферини ҳал қилишга эришган.

«Қизиллар» 18 ёшли футболчи «Колорадо Рэпидс»нинг асосий таркиб ўйинчисига айланиб, кейинчалик Австралия миллий терма жамоасида дебют қилгани ва ЖЧ-2026 да майдонга тушганини скаутлар орқали кузатиб боришган эди.

Хабарда айтилишича, «Барселона»нинг июнь ойида Херрингтон бўйича юборган дастлабки таклифи рад этилган, бу эса ўсмир ёшдаги марказий ҳимоячига қизиқиш канчалик юқори бўлганини кўрсатади. Бироқ «Халл Сити» чаққонроқ ҳаракат қилиб, «Колорадо» билан принципиал келишувга эришди.

«Халл» келишув доирасида дастлаб 12,6 миллион фунт тўлайди, яна 4,4 миллион фунт эса бонуслар сифатида кўзда тутилган. Шу билан бирга, «Колорадо» футболчининг кейинги сотувидан 15 фоиз улуш сақлаб қолади. Ҳимоячи Премьер-лигага қайтган клубга ўтишни якунлашидан олдин шахсий шартнома шартларини узил-кесил келишиб олиши кутилмоқда.

Киритилди: 06:23, 03.08.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик