«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Бразилиялик футболчи «қарғалар»нинг Испаниядаги мавсумолди йиғинига жўнаб кетади — аммо фақат расмий трансфер сўровини топшириш учун, деб хабар бермоқда The Touchline нашри Goal’га таяниб. 28 ёшли футболчи трансферга эришиш мақсадида жамоанинг янги бош мураббийи Маттиас Яйссле билан суҳбат ўтказиш ниятида.
Катта эҳтимол билан, Бруно Гимараэс август ойи охиригача «Арсенал» сафига бориб қўшилади. У лондонликлар билан шартнома шартлари бўйича аллақачон оғзаки келишувга эришган. Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячисининг трансфер қиймати 80 миллион евродан ошиши мумкин.













