Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Романо «Аякс» вингерининг «ПСЖ»га эҳтимолий трансфери тафсилотлари ва суммасини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» «Аякс»нинг 20 ёшли вингери Мики Годтс бўйича амстердамликларга расмий трансфер таклифини юборди. Бу ҳақда инсайдер журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Манбанинг хабар беришича, таклиф суммаси 40 миллион евродан ошади, бонусларни ҳисобга олганда келишувнинг умумий пакети тахминан 45 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Таъкидланишича, амстердамликлар дастлаб футболчини 60 миллион еврога баҳолашган эди. Томонлар ўртасидаги музокаралар жадал суръатларда ривожланаётгани айтилмоқда. Футболчининг ўзи «ПСЖ»га ўтишга розилик берди ва шахсий шартнома шартларини тасдиқлади.

Ўтган мавсумда Годтс «Аякс»нинг энг яхши тўпурарига айланди. Ҳужумчи Нидерландия чемпионатининг 32 та ўйинида 17 та гол урди. Бельгиялик вингер ўтган мавсумда барча турнирларда ўтказилган 44 та учрашувда умумий ҳисобда 17 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди. Годтснинг «Аякс» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 08:15, 03.08.2026.
Ўқилди: 252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик