Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Ромеронинг «Интер»га қўяётган молиявий талаблари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби аргентиналик ҳимоячи Кристиан Ромеронинг трансфери бўйича яқин орада бир қарорга келишни режалаштирмоқда.

Маош масаласи битимга тўсиқ бўлмайди, чунки футболчи айни пайтда «Тоттенхэм»да олаётган маош шартларини сўраган ва «Интер» уларни қаноатлантиришга тайёр.

Фабрицио Романонинг хабар беришича, «нерадзурри»лар жараённи шоширишга қарор қилишган, чунки улар ЖЧ-2026 кумуш медали соҳибига ягона даъвогар эмас.

28 ёшли Ромеронинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Унинг «шпорлар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ромеро еттита ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 12:14, 03.08.2026.
Ўқилди: 533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик