Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Жоан Гарсия Альвареснинг трансфери ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» голкипери Жоан Гарсия клубнинг Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альваресга бўлган қизиқиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 26 ёшли аргентиналик футболчи анчадан бери Каталония грандининг энг устувор нишони ҳисобланади, бироқ «матрасчилар» ўз юлдузини сотишни — айниқса рақобатчиларга беришни истамаяпти.

«Мен Хулианни фантастик футболчи деб ҳисоблайман. Футболни севадиган ва Альвареснинг ўйинини кўрган ҳар бир киши унинг қанчалик яхши эканини дарҳол тушунади. Аммо «Барселона» қанча пул тўлашга тайёрлигини ҳал қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Ишончим комилки, клуб барча совринлар учун курашишга қодир бўлган энг кучли таркибни йиғиш учун ҳамма нарсани қилади», — деди Жоан Гарсия Barca Universal нашрига берган интервьюсида.

Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, «кўк-анорранглилар» Альварес учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилишган.

Киритилди: 12:23, 03.08.2026.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик