Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Тоттенхэм» Гакпони сотиб олиш уринишларидан воз кечмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби Коди Гакпонинг эҳтимолий трансфери бўйича «Ливерпуль» билан музокараларни фаоллаштиришни режалаштирмоқда.

Мерсисайдликлар ҳужумчини трансферга қўйишмаган, аммо бу «шпорлар»ни чўчитаётгани йўқ. «Тоттенхэм» Гакпо номзодини Савиньо билан бир қаторда кўриб чиқмоқда.

Фабрицио Романонинг хабар беришича, клублар музокара олиб бормоқда, бироқ «Ливерпуль» ҳозирча ўз талабларини эълон қилгани йўқ. Гакпонинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Нидерландиялик футболчи 2023 йилнинг ёзида ПСВдан «Ливерпуль»га 42 миллион евро эвазига ўтган эди. АПЛдаги бутун фаолияти давомида у 127 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилди.

27 ёшли ҳужумчи ПСВ тарбияланувчиси ҳисобланади ва қадрдон клуби ҳамда «Ливерпуль»дан бошқа ҳеч қаерда ўйнамаган.

Киритилди: 12:30, 03.08.2026.
Ўқилди: 268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик