Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор бўйича камида 150 миллион евролик таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда The Touchline нашри журналист ва инсайдер Хосе Феликс Диас маълумотларига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, агар бразилиялик футболчи янги шартнома имзолашдан бош тортса, «қаймоқранглилар» уни трансферга қўйиш вариантини кўриб чиқади.
Аввалроқ Винисиус вазиятини Лондоннинг «Арсенал» клуби диққат билан кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Винисиус 2018 йил ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 375 та учрашувда майдонга тушиб, 128 та гол ва 100 та голли узатма муаллифи бўлган.
Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.













