Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Барселона»га Канселу трансфери қанчага тушиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» португалиялик ҳимоячи Жоау Канселунинг тўлиқ трансферини якунлашга яқин турибди.

Испаниянинг Diario SPORT нашри хабарига кўра, Каталония клуби футболчини сотиб олиш бўйича Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби билан битимни яқин кунларда ёпади. 32 ёшли ҳимоячининг трансфери учун компенсация суммаси тахминан 10 миллион еврони ташкил этади.

Канселунинг ўзи «кўк-анорранглилар» билан икки йиллик шартномани келишиб олган. Португалиялик футболчи трансфер ойнаси бошиданоқ ўз устувор мақсадини аниқ белгилаб олган эди: у «Спотифай Камп Ноу»га қайтишни хоҳлади ва фаолиятини давом эттириш бўйича бошқа муқобил вариантларни рад этди.

Киритилди: 14:44, 03.08.2026.
Ўқилди: 1938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик