«Байер» марказий ҳимоячиси Жарелл Куанса клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Fussballdaten хабар бермоқда.
Ўйинчига АПЛнинг учта клуби даъвогарлик қилмоқда. Жумладан, Куансанинг хизматларига «Ньюкасл», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» қизиқиш билдирмоқда. Ҳимоячининг «Байер» билан меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Жарелл Куанса ўз фаолияти давомида 199 та ўйин ўтказган. Уларда ҳимоячи 14 та гол урган ва еттита голли узатмани амалга оширган. Ўйинчи «Байер»га «Ливерпуль»дан ўтган эди.













