Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Анвар Ғафуров: «Футболчиларимиз муҳим уч очко учун бор кучини сарфлади»

Баҳо:
+ | -

"Сурхон" бош мураббийи Анвар Ғофуров Суперлиганинг 15-тури доирасида бўлиб ўтган "Қўқон-1912"га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Учрашув ҳақида фикрларингиз?

— Аввало, бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Ҳар икки жамоа учун ҳам бу учрашув жуда муҳим эди, чунки иккала жамоага ҳам очколар зарур эди. Шу сабабли майдонда курашларга бой ва шиддатли ўйин кечди. Рақибимиз ҳам учрашувга пухта тайёргарлик кўрганини намойиш этди.

Футболчиларимиз бугун бор куч ва имкониятларини ишга солишди. Уларнинг меҳнати эвазига муҳим уч очкони қўлга киритдик. Албатта, ҳали устида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Олдинда янада яхшироқ ўйин кўрсатиш учун меҳнат қилишда давом этамиз. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ йўл босиб келган барча мухлисларимизга самимий миннатдорчилик билдираман.

— Ўйиндаги ягона гол муаллифи Ричард Фрайдейни алмаштиришга нима сабаб бўлди? У яхши ўйин намойиш этаётган эди.

— Учрашув давомида майдондаги ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолатини мунтазам кузатиб борамиз. Ричард ҳам ўз вазифасини яхши бажарди, бироқ ўйиннинг ўша палласида бироз чарчагани сезилди.

Гол ўтказиб юборганидан кейин «Қўқон-1912» жамоаси ҳужумкор ўйинга ўтди ва барча кучини олдинга ташлади. Биз эса қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш ва ўйин темпини сақлаб қолиш мақсадида янги кучларни майдонга туширдик. Шу сабабли Ричард Фрайдейни алмаштиришга қарор қилдик. Бу индивидуал қарордан кўра, жамоавий тактика ва учрашувнинг боришидан келиб чиққан қарор эди.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 23:51, 03.08.2026.
Ўқилди: 965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик