«Ювентус» ҳимоячиси Жоау Мариу ижара ҳуқуқи асосида «Фиорентина»га ўтди, деб хабар бермоқда Флоренция клуби матбуот хизмати.
26 ёшли португалиялик футболчи билан тузилган келишув 2026/27 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
Жоау Мариу «Ювентус»га 2025 йилнинг ёзида «Порту»дан ўтган эди. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Болонья»да ўтказиб, 15 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.













