Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

«ПСЖ» япониялик посбон учун 40 миллион евро тўлайди

Баҳо:
+ | -

«Парма»нинг япониялик дарвозабони Дзион Судзуки Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.

Манба хабарига кўра, «Парма» япониялик футболчининг трансфери учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда 40 миллион евро сўраган. Қайд этилишича, «ПСЖ» аллақачон «Парма» учун трансфер бўйича янги таклиф тайёрламоқда.

Аввалроқ Франция гранди Судзукининг ўтиши учун «Парма»га 33 миллион евро миқдорида таклиф юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Сузуки 2024 йилдан бери «Парма» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, ушбу давр мобайнида у А Серияда 57 та ўйин ўтказган ва Япония терма жамоаси сафида 28 та учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 08:14, 04.08.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик