Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

30 миллион евролик бельгиялик вингер учун рақобат авж олмоқда

Баҳо:
+ | -

Малик Фофана ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Footmercato хабарига кўра, «Лион» ҳужумчисига «Аталанта» қизиқиш билдирмоқда.

Италия клуби 21 ёшли бельгиялик футболчини қанот ҳужумини кучайтириш варианти сифатида кўриб чиқмоқда. Аввалроқ Фофана «РБ Лейпциг»нинг ҳам эътиборига тушган эди — немис клуби уни Ян Диоманденинг эҳтимолий ўринбосари сифатида баҳоламоқда.

Ўтган мавсум Фофана учун осон кечмади: футболчи жароҳатлар сабаб маълум вақтни ўтказиб юборди, мавсумга тайёргарликнинг қисқарганлиги эса унга тезда спорт формасига киришга халақит берди. Сўнгги ўртоқлик ўйинларида у майдонда дақиқалар ола бошлади ва оптимал спорт формасига қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Фофана 2024 йилдан бери «Лион» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/26 йилги мавсумда у клуб таркибида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt талқинига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 08:21, 04.08.2026.
Ўқилди: 641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик