Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

"Челси" 60 миллион еврога дарвозабон олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Челси" "Порту" голкипери Диогу Коштани ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Mundo Deportivo нашрига таянган ҳолда Transfer News Live хабар беришича, "кўклар" португалиялик футболчининг шартномасидаги 60 миллион евролик товон пули ҳақидаги бандини фаоллаштиришга тайёр. "Аждарлар" юлдузининг трансфери лондонликлар учун шу ёздаги сўнгги йирик харид бўлиши мумкин.

Диогу Коштанинг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 40 миллион еврога баҳоланмоқда — у дунёнинг энг қиммат дарвозабонлари рўйхатида учинчи ўринда туради. Сентабрь ойида футболчи 27 ёшга тўлади.

Кошта "Порту" сафида жами 247 та ўйин ўтказган, Португалия миллий терма жамоаси либосида эса 48 маротаба майдонга тушган.

Киритилди: 10:25, 04.08.2026.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик