Матео Ковачич кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, келаётган мавсумда ҳам «Манчестер Сити»да қолишга тайёрлигини маълум қилди.
Ярим ҳимоячи клуб раҳбарияти билан суҳбатлашганини ва унда жамоадаги ўрни борасида ишонч билдирилганини тасдиқлади.
«Мен клуб томонидан ҳеч қандай шубҳа ёки сўроқларни ҳис қилмадим. Улар билан гаплашдим ва менга ишонишаётганини айтишди, буни эшитиш мен учун муҳим эди», — деди 32 ёшли футболчи Manchester Evening News нашрига.
«Энди эса, айтганимдек, барчаси футболчининг ўзига боғлиқ — сиз энг яхши спорт формангни кўрсатишингиз керак, чунки яхши ўйнасангиз, мураббий сизни асосий таркибга қўяди».













