Марк-Андре тер Штеген клубини ўзгартирди. Германиялик дарвозабон ижара асосида жамоа сафига қўшилганини «Аякс» эълон қилди. Тер Штегеннинг жамоадан кетгани ҳақидаги хабар «Барселона»нинг расмий сайтида ҳам эълон қилинди.
«Тер Штеген «Аякс»да «Барселона»даги фаолияти давомида тез-тез намойиш этган ажойиб формасини қайтариб олишга ҳаракат қилади», — дейилади «кўк-анорранглилар» хабарида.
Марк-Андре тер Штеген «Барселона» сафида 423 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 416 та тўп олиб чиққан. Германиялик дарвозабоннинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Тер Штеген «Аякс» сафида 2026/2027 йиллар мавсумида ҳаракат қилади.













