Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

«Фенербахче» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд клубини ўзгартириши мумкин. Туркиянинг «Фенербахче» клуби футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун салмоқли сумма таклиф қилишга тайёр, деб хабар бермоқда Tribal Football.

Манбанинг хабар беришича, «Фенербахче» вакиллари эҳтимолий битим шартларини муҳокама қилиш учун аллақачон Рэшфорднинг атрофидаги инсонлар билан алоқага чиқишган. Турк клуби раҳбарияти чемпионлик унвони учун курашда таркибни кучайтиришни ният қилган. «Фенербахче» 2013/2014 йилги мавсумдан бери давом этаётган совринсиз узоқ танаффусга чек қўйишга интилмоқда.

Ўтган мавсумда 28 ёшли футболчи ижара ҳуқуқи асосида «Барселона» шарафини ҳимоя қилди. У 49 та ўйинда 14 та гол ва 11 та голли узатма билан ажралиб турди. Бу кўрсаткич Рэшфорд учун 2022/2023 йилги мавсумдан бери энг яхшиси бўлди. Шу билан бирга, Каталония клубида футболчини 26 миллион фунтга (30 миллион евро) сотиб олиш опцияси бор эди, аммо «Барселона» Энтони Гордон ва Карим Адейеми билан шартнома имзолашга эътибор қаратиб, ушбу имкониятдан воз кечишга қарор қилди.

Киритилди: 15:41, 04.08.2026.
Ўқилди: 378 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик