«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон узайтирилган таътилдан сўнг ниҳоят AXA машғулот марказида пайдо бўлди.
Бразилиялик 1-рақамли дарвозабон жамоа билан бирга мавсумолди турнеси учун АҚШга жўнаб кетмаган эди.
Унинг ўрнига 33 ёшли футболчига тўрт ҳафталик узайтирилган ҳордиқ берилганди, аммо у ватанида жисмоний формасини сақлаб турди.
Эндиликда Алиссон шу дам олиш кунлари «Энфилд»да «Монако»га қарши ўтказиладиган навбатдаги ўртоқлик ўйинида асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.













