Карл Рашуорт «Ковентри»га тўлиқ асосда қўшилди.
Премьер-лигага қайтган клуб 25 ёшли дарвозабоннинг трансфер ҳуқуқларини «Брайтон»дан сотиб олганини эълон қилди. Ўтган мавсумда Рашуорт Чемпионшипда ижара асосида «Ковентри» шарафини ҳимоя қилиб, 46 та ўйинда 45 та гол ўтказиб юборган эди.
The Athletic ва The Telegraph маълумотларига кўра, битим суммаси 22,5 миллион фунтни ташкил этди ва бонуслар ҳисобига 30 миллион фунтгача етиши мумкин. Бу «Ковентри» клуби тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.













