Кириш Регистрация

"Арсенал" ва "Ньюкасл" келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ва "Ньюкасл" ярим ҳимоячи Бруно Гимараеснинг трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришишга яқин.

Кеча Бруно Гимараэс "Ньюкасл"нинг Испаниядаги машғулот йиғинига етиб келди. Шунингдек, клуб "Арсенал"нинг Бруно учун биринчи расмий таклифини рад этгани ҳақида хабар берилди.

Бироқ, музокаралар бугун давом этди ва The Athletic нашри энди икки клуб муросага келишга яқин эканлигини хабар қилмоқда. 28 ёшли бразилиялик исталган вақтда тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга боришга рухсат олиши мумкин.

Ёз бошида Гимараэс ўз клубига "Арсенал"га қўшилиш истаги ҳақида хабар берган эди. "Ньюкасл" дастлаб сардорини сотишни муҳокама қилишдан бош тортди, аммо Брунонинг қатъияти, ёши ва икки йилдан кейин шартномаси тугаши "қарғалар"ни "канонирлар" билан музокара олиб боришга мажбур қилган омиллар бўлди.

Манбанинг қўшимча қилишича, барча томонлар Гимараэснинг келажаги масаласини иложи борича тезроқ ҳал қилиш истагида бирлашган, унинг трансфер қиймати, TalkSPORT маълумотларига кўра, 80 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

Киритилди: 22:45, 04.08.2026.
Ўқилди: 1493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик