«Барселона» спорт директори Деку ва клуб скаутлар бўлими раҳбари Жоау Амарал Мадридда кўриниш беришди. Jijantes FC хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» вакиллари «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олиш учун охирги уринишни амалга оширишади.
Яқин орада Деку ва Амарал 26 ёшли Альвареснинг агенти ҳисобланган Фернандо Идальго билан учрашади.
Жаҳон чемпионати вақтида Хулиан Альварес «Атлетико»дан «Барселона»га ўтиш истагини билдирган эди. Бироқ «матрасчилар» қатъий позицияни эгаллашган ва ҳужумчини «Камп Ноу»га қўйиб юборишни хоҳлашмаяпти.
Хулиан Альварес Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 120 миллион еврога баҳоланмоқда.













