Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

Модрич Аморим ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморим ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Португалиялик мутахассиснинг тайинлангани ҳақида июнь ойи ўрталарида эълон қилинган эди — у ўтган мавсум якунида истеъфога чиқарилган Массимилиано Аллегрининг ўрнини эгаллади.

«Ёз давомида мураббий билан бир неча бор гаплашдим ва менда жуда яхши таассурот пайдо бўлди. Биргаликда ажойиб тарзда чиқишиб кетишимизга ишонаман», — деди яқинда «россонерилар» билан шартномасини узайтирган Модрич Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Олдинроқ Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед»да фаолият юритган бўлиб, жорий йилнинг январь ойида у ердан бўшатилган эди.

Киритилди: 07:06, 05.08.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик