Кириш Регистрация

«Байер» «Наполи» ҳимоячисининг ўтганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Байер» ўз саҳифаларида чап қанот ҳимоячиси Мигель Гутьерреснинг «Наполи»дан ўтганини расман эълон қилди. 25 ёшли испаниялик футболчи Леверкузен клуби билан 2031 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган шартнома имзолади.

«Ушбу клуб сўнгги йилларда менда катта таассурот қолдирди. «Байер»нинг Италияда ҳам, менинг ватаним Испанияда ҳам обрўси жуда баланд. Мен Бундеслига ҳақида кўп эшитганман, ўйинларни томоша қилганман ва Германия стадионларидаги муҳитни интиқлик билан кутяпман», - деди Гутьеррес.

Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси 2025 йилнинг ёзида «Жирона»дан «Наполи»га ўтган эди. Ўтган мавсумда у Неаполь клуби сафида барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Аввалроқ матбуотда Германия клуби Гутьеррес учун тахминан 25 миллион тўлаши ҳақида маълумот тарқалган эди.

Киритилди: 14:20, 05.08.2026.
Ўқилди: 264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик