Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

«Барселона» роппа-роса 5 йил олдин Мессининг кетишини эълон қилган эди

Баҳо:
+ | -

Роппа-роса беш йил олдин, 2021 йил 5 август куни футбол дунёси «Барселона»нинг эълонини муҳокама қилаётган эди. Ўшанда Каталония клуби ўз сайтида Лионель Месси билан хайрлашаётганини маълум қилган.

«Келишувга эришилганига ва янги шартнома имзолаш нияти бўлганига қарамай, иқтисодий ва таркибий тўсиқлар (Испания Ла Лигаси қоидалари) сабабли уни расмийлаштиришнинг имкони бўлмади», — дейилган эди «кўк-анорранглилар» эълонида.

Ўшанда «Барселона» футболчи ва клубнинг хоҳишини амалга ошириб бўлмаганидан афсусда эканини билдирган.

Кўп ўтмай Лионель Месси «ПСЖ» ўйинчисига айланди. Аргентиналик футболчи Францияда икки мавсум ўтказди, сўнгра «Интер Майами» билан шартнома имзолаб, MLS'га йўл олди.

Киритилди: 14:33, 05.08.2026.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик