«Атлетико» «Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Marca маълумотига кўра, Испания клуби тахминан 30 миллион евро миқдоридаги илк расмий таклифни тайёрламоқда. Бу ўринда «Тоттенхэм» 28 ёшли аргентиналик футболчи учун 40 миллион евро атрофида маблағ олишни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, Ромеро учун курашда «Атлетико»нинг асосий рақобатчиси «Интер» бўлиб, у лондонликларга аллақачон 35 миллион евро ҳамда бонуслар кўринишида яна 5 миллион евро таклиф қилган.
Бироқ футболчининг ўзи Диего Симеоне жамоасига ўтишни афзал кўрмоқда. Маълум қилинишича, «Атлетико» аргентиналик ҳимоячи трансферига маблағ бўшатиш учун Маттео Ружери ва Науэль Молина сотилганидан сўнг музокараларни тезлаштиришга умид қилмоқда.













