«Трабзонспор» юлдузли ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг ўз сафига ўтиши ҳақида аллақачон эълон қилди. Туркия клубининг ижтимоий тармоқлардаги янги постида мисрлик футболчининг Истанбулга учиб келганидан сўнг олинган суратларини кўриш мумкин.
Суратларда Салоҳ «Трабзонспор» либосида суратга тушган ва йиғилган мухлисларни қутламоқда.
Энди битимнинг якунлангани ҳақидаги расмий эълонни кутиш қолди, холос. Эҳтимол, бу яқин соатларда содир бўлади.
Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» таркибидаги тўққиз мавсумдан сўнг «Трабзонспор»га ўтмоқда. Мерсисайдликлар жамоаси сафида мисрлик футболчи 442 та ўйин ўтказиб, уларда 257 та гол урди ва 123 та голли узатма амалга оширди.













