Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

«Барселона» Португалия терма жамоаси ўйинчисини сотиб олишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча «Ал-Ҳилол» ҳимоячиси Жоау Канселуни ўз сафига қўшиб ола олишига бўлган ишончни сақлаб қолмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзишича, Каталония клуби трансфер суммаси бўйича «Ал-Ҳилол» билан музокараларни давом эттирмоқда. Клублар ўртасида ҳозирча келишувга эришилмаган бўлса-да, «Барселона»да битимнинг муваффақиятли якунланишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Қайд этилишича, португалиялик футболчининг ўзи фаолиятини фақат «Барселона»да давом эттириш ниятида ва бошқа вариантларни кўриб чиқмаяпти.

Канселу аввал ҳам ижара ҳуқуқи асосида Каталония клубида тўп сурган. «Кўк-анорранглилар» сафидаги 65 та ўйинда у олтита гол урган ва шерикларига тўққизта голли узатма оширган.

Киритилди: 19:25, 05.08.2026.
Ўқилди: 918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик