«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо «Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Субимендини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик мутахассис «Реал Сосьедад B»да бирга ишлаган футболчиси билан яна бир жамоада бирлашмоқчи.
Субименди ўтган ёзда 65 миллион евро эвазига «Арсенал»га ўтган эди, аммо мавсум охирига келиб асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Бруно Гимарайнснинг келиши билан унинг майдондаги вақти янада қисқариши кутилмоқда.













