«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда аргентиналик голкипернинг агенти Густаво Гонига таяниб Sky Sports хабар бермоқда. Футболчи вакилининг сўзларига кўра, 33 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ва «Интер» томонидан қизиқишлар бўлишига қарамай, «Астон Вилла» раҳбариятидан уни қўйиб юборишларини ҳеч қачон сўрамаган.
Агентнинг таъкидлашича, Мартинес фақат иккала томон ҳам бундан манфаатдор бўлган тақдирдагина «Астон Вилла»ни тарк этади.
Эмилиано 2020 йилдан бери «Астон Вилла» сафида тўп суриб келмоқда. У клуб сафида 256 та ўйин ўтказган. Муҳаммад Салоҳ сингари ўз жамоасининг муҳим фигурасига айланган дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.













