Кириш Регистрация

«Бешикташ» Влаховични ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Бешикташ» президенти Сердал Адали клуб Душан Влаховичнинг ўтиши бўйича музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.

Аввалроқ Туркия клуби эркин агентга 5 миллион евродан ортиқ имзо бонуси ва солиқлар тўланганидан сўнг мавсумга 8 миллион евро иш ҳақи билан 2 йиллик шартнома таклиф қилаётгани хабар қилинган эди. «Бешикташ» 10 августгача жавоб кутишга тайёр, форвард эса «Барселона»дан таклиф олишга умид қилиб, қарор қабул қилишни пайсалга солмоқда.

Бироқ, Football Italia нашрининг ёзишича, турклар ўзларида «махфий қурол», яъни сербиялик футболчи билан «Фиорентина»да бирга ишлаган мураббий Винченцо Итальяно борлигига ишонишмоқда.

«Биз бунинг устида ишлаяпмиз, Влахович билан музокаралар олиб бормоқдамиз», — деди Адали бугун журналистларга.

Қайд этилишича, «Бешикташ»да Душанни сотиб олиш учун бюджет мавжуд, чунки клуб «Ливерпуль»нинг собиқ вингери Салоҳни трансфер қилиш уринишларидан воз кечган.

Киритилди: 20:29, 05.08.2026.
Ўқилди: 862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик