Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Испаниялик депутатлар сабаб ЖЧ-2030 мезбонлари ўзгариши мумкин

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг ҳукмрон коалицияси депутатлари ҳукуматни 2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини Марокаш билан биргаликда ўтказиш режасидан воз кечишга чақирди. Бунга Сеута шаҳридаги миграция инқирози сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар берди.

Режага кўра, ЖЧ-2030 турнирининг очилиш учрашувлари Уругвай, Парагвай ва Аргентинада бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий қисмига эса Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, ташаббус Испания парламентининг қуйи палатаси — Депутатлар конгрессида Испания Социалистик ишчилар партияси билан ҳукмрон коалицияни ташкил этувчи Сумар парламент гуруҳи томонидан илгари сурилган.

Депутатлар ҳукуматни FIFA, Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) ҳамда Португалия ҳукуматини 2030 йилги Жаҳон чемпионатининг амалдаги қўшма мезбонлик модели бўйича махсус қайта кўриб чиқиш ва баҳолаш зарурати ҳақида хабардор қилишга чақирган.

Шунингдек, улар Сеута чегарасида юз берган воқеаларнинг турнир билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларга қандай таъсир кўрсатганини баҳолашни ҳам сўраган.

EFE қайд этишича, аввалроқ Португалия депутатлари ҳам шунга ўхшаш ташаббус билан чиқиб, Марокашнинг ЖЧ-2030 мезбонлигидаги иштирокига қарши эканликларини билдирган эди.

Испания ҳукумати маълумотларига кўра, июль ойи охирида қарийб 72 минг нафар ноқонуний муҳожир сузиб ёки Марокашдан Сеутани ажратиб турувчи тўлқин синдиргични айланиб ўтиш орқали шаҳар ҳудудига киришга уринган.

Мадрид хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳарбийларни ҳудудга юборган. Испания ҳукумати маълумотига кўра, камида 75 киши Сеутага етиб боришга уриниш чоғида ҳалок бўлган. Марокаш томони эса 11 нафар қурбон ҳақида маълум қилган. Шунингдек, тахминан 70 минг нафар мигрант Марокашга қайтарилгани билдирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:50, 05.08.2026.
Ўқилди: 1538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик