Аксель Дисаси "Челси"дан "Кристал Пэлас"га ўтиши мумкин.
RMC Sport нашрининг хабар беришича, "бургутлар" 28 ёшли ҳимоячини сотиб олиш имконияти билан ижарага олиш таклифини билдиришди. Дисаси "Челси"га ўтган Максенс Лакруанинг ўрнини босадиган асосий номзод ҳисобланади.
BBC хабарига кўра, "Кристал Пэлас" шунингдек, "Арсенал" ва "Аякс"нинг собиқ ҳимоячиси Такехиро Томиясу билан бепул трансфер шартномасини имзолашни кўриб чиқмоқда.













