«Монако» футболчилари Поль Погба ва Ансу Фати шу пайшанба куни бўлиб ўтадиган «Хетафе»га қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборишади, хабар беради Nice-Matin.
33 ёшли француз ҳали ҳам тиззасидаги муаммолардан азият чекмоқда, 23 ёшли испаниялик эса мавсумолди тайёргарликнинг бошида олган мушак жароҳатидан сўнг тикланишда давом этмоқда.
Ҳар иккала футболчи ҳам яқин ҳафталарда сафга қайтишни режалаштиришган. «Монако»нинг 8 августдан 14 августгача Англияда ўқув-машғулот йиғини ўтказилиши кўзда тутилган.













