Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Какута: «Футболчиларнинг 99,9 фоизи бахтсиз»

Баҳо:
+ | -

Конго ДР терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Гаэль Какута деярли барча профессионал футболчилар ўзларининг ҳақиқий туйғуларини яширишларини таъкидлади.

«Айтган бўлардимки, футболчиларнинг 99,9 фоизи бахтсиз, яъни улар аллақачон жуда оғир юкни елкаларида ташиб юришибди. Уларнинг зиммасида жуда катта масъулият бор. Ҳеч ким уларнинг аслида нимани ҳис қилаётгани билан қизиқмайди.

Сиз шундай дунёдасизки, у ерда фақат натижа кўрсатиш керак. Лекин маълум бир нуқтага келиб, ёнингизда ким борлигини тушунмай қоласиз. Уларнинг кимлигини ва нега ёнингизда юрганини билмайсиз. Улар билан бўлган муносабатларингиз чинакамми-йўқми — фарқига боролмайсиз.

Ўзингизни бахтлидек кўрсатишингиз мумкин, лекин кечалари хотиржам ухлай оласизми? Баъзилар мажбурликдан дори воситаларини қабул қилишади. Бу ерда гап асло чарчоқда эмас», — дейди Какутанинг сўзларини келтирган Capte Media.

ЖЧ-2026 дан сўнг 35 ёшли Какута Конго ДР терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди, 4 июль куни эса футболдан бутунлай кетишини маълум қилди. Клуб миқёсида у «Эстегляль», «Ланс», «Амьен», «Райо Вальекано», «Севилья», «Челси», «Болтон», «Лацио», «Витесс» ва бошқа жамоаларда тўп сурган.

Киритилди: 08:12, 06.08.2026.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик