Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

ЖЧ-2018 чемпиони нега Лига 2 клубини танлаганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Дюнкерк»нинг янги аъзоси Стивен Нзонзи бу ёзда нега Лига 2 клубига ўтганини тушунтириб берди. 37 ёшли француз 2018 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

«Мен атрофдагиларнинг гап-сўзларига унчалик эътибор бермайман, гарчи уларни тушунсам-да: албатта, иккинчи дивизиондаги ЖЧ чемпиони эътиборни тортиши табиий. Лекин бор эътиборим майдонда. Мен ўтган йилиёқ Демба Ба билан гаплашгандим. Бу йил эса клуб президенти ва бош мураббий билан суҳбатлашдим. Уларнинг айтган гаплари менга маъқул келди.

Клуб мени ўз сафида кўришни жуда хоҳлади — бу муҳим эди. Илгариги йиллардагидек, вариант топиш ва бир қарорга келиш учун трансфер ойнасининг охирги ҳафтасигача кутишни хоҳламадим. Экзотик чемпионатлар ҳам бироз меъдамга тегди. Энди Парижга яқинман, оилам ёнидаман, Францияга қайтмоқдаман — хуллас, ҳаммаси айнан шу ерда бўлишим учун мос тушди», — дейди Нзонзининг сўзларини келтирган L'Equipe.

Киритилди: 08:14, 06.08.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик