«Халл Сити» дарвозабон Константинос Цолакис трансферини эълон қилди. 23 ёшли грециялик футболчи 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага қўл қўйди. Transfermarkt портали ушбу битимни 23,3 миллион еврога баҳолади.
Цолакис «Олимпиакос» сафида 131 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 105 та тўп олиб чиққан ва 64 та учрашувда «қуруқ» ўйин ўтказган. Греция терма жамоаси сафида эса унинг ҳисобида 9 та ўйин бор.













