Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Инфантино Европа Суперлигасини ФИФА Суперлигасига айлантириш бўйича махфий музокаралар ўтказгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино Европа Суперлигасини ФИФА Суперлигаси сифатида ребрендинг қилиш бўйича махфий музокаралар олиб борган. Бу ҳақда фақат ҳозир маълум бўлганини The Guardian нашри хабар қилди. Томонлар ушбу лойиҳа бўйича дастлабки келишувни яна 2020 йилнинг октябрь ойидаёқ тайёрлаб қўйган.

Манбага кўра, музокаралар шу қадар илгарилаб кетганки, ҳатто дастлабки шартнома ҳам тайёрланган. Ҳамкорлик камида 12 йилга мўлжалланган бўлиб, шартнома доирасидаги тижорий фаолиятни бошқарадиган қўшма ташкилот тузиш ҳам таклиф этилган.

ФИФА Суперлигида 15 та доимий аъзо клуб ҳамда амалдаги мусобақалар орқали йўлланма оладиган яна бешта жамоа иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, айнан шу клублар қатнашадиган аёллар ўртасидаги мусобақани ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, ФИФАга Суперлига капиталида имтиёзли улуш берилиши режалаштирилган. Бу эса ФИФАга мусобақа форматини ўзгартириш, тақвимга тузатиш киритиш, ҳамжиҳатлик тўловларини тақсимлаш ва мусобақанинг бош ижрочи директорини тайинлаш каби масалалар бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқини берар эди.

Шунингдек, ҳужжатда кенгайтирилган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг «глобал клублар мусобақаси» деб номланган версияси ҳар йили белгиланган уч ҳафталик муддатда ўтказилиши ва Суперлига билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиши ҳам назарда тутилган. Турнир тўлиқ плей-офф тизимида ташкил этилиши режалаштирилган.

Дастлабки келишувда янги мусобақалар ФИФАнинг йиллик конгресси ва ФИФА Кенгаши томонидан тасдиқланиши лозимлиги кўрсатилган бўлса-да, мавжуд маълумотларга кўра, миллий федерациялар ушбу режани ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этмаган. Нашрнинг таъкидлашича, Инфантино лойиҳада шахсан иштирок этган ва унинг қандай ривожланаётганидан тўлиқ хабардор бўлган.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:47, 06.08.2026.
Ўқилди: 883 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик