«Барселона» марказий ҳимоячиси Альваро Кортес асосий жамоа мураббийлар штабининг ишончини қозонди.
Журналист Серхи Капдевиланинг хабар беришича, 21 ёшли футболчи бўлажак мавсумда «кўк-анорранглилар» асосий таркибининг бир қисмига айланиши кутилмоқда. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ва клуб раҳбарияти ёш испанияликнинг ўйинидан жуда мамнун.
Альваро Кортес илгари асосан каталонияликларнинг иккинчи жамоасида ўйнаб, у ерда сардорлик боғичини таққан. Марказий ҳимоячи асосий жамоада ҳозирча бор-йўғи битта расмий ўйин ўтказган — унинг дебиюти май ойида Ла Лига доирасида «Алавес»га қарши кечган (0:1) учрашувга тўғри келган эди.













